Яккабоғ туман ҳокимлигида "Тазйиқ ва зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида форум ташкил этилди.
Тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, РМММ Яккабоғ туман бўлинмаси, туман ИИБ, туман ФҲДЁ,туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Халқ таълими, туман Мактабгача таълим бўлимлари, касб-ҳунар мактаблари, маҳалла фуқаролари йиғинлари мутахассислари ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари қатнашишди.
Ўтказилган тадбирда замондош хотин-қизларнинг турли йўналишдаги муаммолари, улар билан содир бўладиган тазйиқ ва зўравонлик турлари, кўринишлари ва оқибатлари, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ва қарорлар,тиббий ва психологик кўрсатмалар, шу билан бирга соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган назарий ва амалий кўрсатмалар, кун тартибидаги мавзу юзасидан видеоматериаллар намойиши ҳамда таклиф-мулоҳазалар эшитилди, ўрганилди ва муҳокама қилинди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбир якунида иштирокчиларнинг таклифларига кўра бу турдаги суҳбат, тренинг ва учрашувларни ҳар бир ташкилот, муассаса ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тизимли равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.