Яккабоғ тумани биринчи сектор ҳудудидаги "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳалла етакчиси - Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.
Ушбу фестиваль доирасида ёшлар шахмат-шашка, ёш китобхон, мини футбол, заковат интеллектуал ўйини, волейбол, стол тенниси, ҳарбий ва фольклор жамоалар чиқишлари, ўқ отиш, рассомчилик санъати каби беш муҳим ташаббуснинг турли йўналишларида ўз истеъдодларини намойиш этишди.
Кечки вақтда ташкил этилган тадбирда Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев барча йиғилганларни самимий табриклаб, барча ёшларни келажакдаги ишларида омад ёр бўлишини тилади.
Шундан сўнг гулхан атрофида концерт дастури давом эттирилиб, хушовоз хонанда Алижон Исоқов томонидан айтилган кўй-қўшиқлар йигит-қизларга катта таассурот қолдирди.
Албатта бу каби фестиваллардан кўзланган асосий мақсад, ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, шунингдек, тумандаги ёшлар етакчиларининг бу каби байрам тадбирларини ўз маҳаллаларида кенг тарғиб этишларини таъминлашдан иборат.