Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг VI чақириқ 38-сессияси бўлиб ўтди
Кун тартибидаги асосий масалалари
Тумандаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Яккабоғ туман ҳокимининг Ф.Э.Жумаевни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги 2021 йил 04 ноябрдаги 478-4-68-Қ/21-сонли қарори;
Яккабоғ туман ҳокимининг Имомов Зулқайнар Қулматовични туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги 2021 йил 10 декабрдаги 517-4-68-Қ/21-сонли қарори;
Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 2021 йил тўққиз ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот;
Яккабоғ туман ҳокимининг Б.Қ.Файзиевни туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги 2021 йил 16 сентябрдаги 423-4-68-Қ/21-сонли қарори;
Яккабоғ туман ҳокимининг D.Ш.Мингбоевни 3 (уч) ой синов муддати билан Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги 2021 йил 21 октябрдаги 461-4-68-Қ/21-сонли қарори;
Яккабоғ туман 2-сектор раҳбарининг таклифига биноан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш;
Яккабоғ туман 3-сектор раҳбарининг таклифига биноан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш;
Тумандаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратиш каби масалаларда бўлиб ўтди.