Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳоким назоратида » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳоким назоратида

Жамият / Таълим / Сиёсат / Пост 17-ноя, 14:069 429
Бугун эрта тонгдан Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги тегишли масъуллар Ишкент маҳалласидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб боришди.


Танқидий руҳда олиб борилган мазкур ўрганишларда туман ҳокими мактабдаги камчиликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги сабаб, ишига масъулиятсизларча ёндашган соҳа вакиллари ва қурувчилар ишини кескин танқид қилди. Шу ернинг ўзида махсус иситиш тизимига тиқилиб қолган ортиқча чиқиндилар тозаланиб, бир қисми ишга туширилди. Душанба кунигача мактабнинг иссиқлик тизимини тўлиқ ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.


Қисқа фурсатларда, Мактабнинг электр энергияси бўйича ҳам барча муаммолари ҳал этилиши, ёритиш тизими эса, энергия тежовчи чироқларга алмаштирилиши лозимлиги таъкидланди.


Шунингдек, болаларнинг мактабга келиш йўллари ҳам энг қисқа муддатларда таъмирланиши бўйича топшириқлар берилди.

Ҳозирда Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев томонидан тумандаги барча мактаблар назорат остига олиниб, масъулларга тегишлилиги бўйича зарурий топшириқлар берилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР