Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Бир гуруҳ ёшлар "Қорабайир" отчилик мажмуасига ташриф буюришди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Бир гуруҳ ёшлар "Қорабайир" отчилик мажмуасига ташриф буюришди

Жамият / Таълим / Сиёсат / Спорт / Пост 28-июл, 16:519 398
Яккабоғ туманида бир гуруҳ ёшлар етакчилари ҳамда уюшган ва уюшмаган ёшларнинг "Қорабайир" отчилик мажмуасига саёҳати уюштирилди.


Саёҳатдан кўзланган асосий мақсад эса йигит қизларни эгасига содиқ, ҳар қандай вазиятда ҳам мослашувчан қорабайир отлари билан яқиндан таништириш, билим ва тасаввурларини бойитиш ҳамда уларда ватанпарварлик, содиқлик ҳисларини шакллантиришдан иборат бўлди. 


Саёҳат иштирокчиларига от парваришидан тортиб, унинг хислатлари, ўзига хос томонлари ҳақида мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.


Уч минг йиллик тарихга эга бўлган қорабайир отлари эгасига вафодорлиги, ҳар қандай шароит ва муҳитга мослашувчанлиги, чидамлилиги билан ажралиб туради. Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз қорабайир отлари билан улкан жангларда зафар қучишган. Ёшларга шу каби маълумотлар билан бирга чавандозлик, от билан дўстлашиш сир-асрорлари ҳам ўргатилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР