Яккабоғ ҳокими ташаббуси ва саховатпеша тадбиркорлар кўмагида тумандаги “Фаравон" тўйхонасида 5 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўй ҳамда бир нафар ногиронлиги бўлган ёшнинг никоҳ тўйи бепул қилиб берилди.
Хайрия маросимида туман имом хатиби ташриф буюриб, тадбир ташкилотчиларининг бу эзгу ишларига ривож тилаб, қилинган эҳсонлар учун уларнинг ҳақларига дуо қилди.
Шундан сўнг 5 нафар суннат болажонларга туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари Сарвар Авлаев, Ёшлар бўйича ўринбосари Фозил Хидиров ва саҳоватпеша тадбиркорлар томонидан, тўй болаларнинг ота-онаси ва ўзларига бош-оёқ сарпо, бир донадан велосипед ва совға саломлар топширишди.
Бир гуруҳ санъаткорларнинг куй-қўшиқлари эса болажонлар қалбига бир олам қувонч олиб кирди.