Мазкур нуфузли мусобақада Яккабоғ ўғлони Аббос Шермаҳматов -90 кг вазн тоифасида финалда Монголиялик рақиби устидан зафар қучиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Бугун Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев Осиё чемпионини кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муборакбод этиб, ютуқлари давомли бўлиши, келажакда Жаҳон, Олимпияда чемпионлари бўлишини тилади.
Фурсатдан фойдаланиб, чемпионнинг оила аъзолари ва унинг ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшган барча устозларига ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.