Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокимлигида мактабни олтин медал билан тамомлаган битирувчилар тақдирланди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳокимлигида мактабни олтин медал билан тамомлаган битирувчилар тақдирланди

Jamiyat / Taʼlim 20-июн, 13:219 792


Азиз фарзандларим!

Қадрли мактаб битирувчилари!


Аввало, барчангизни беғубор ўқувчилик йилларингизни ортда қолдириб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашиб, ҳаётингизнинг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.


Ушбу қувончли айёмда туманимиздаги 102 та умумий ўрта таълим  мактабларида 2920 нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда. Шундан 87 нафар ўқувчиларга аъло даражали олтин медал, 14 нафар ўқувчиларига кумуш медал, 2819 нафар битирувчи ўқувчиларга оддий нусхадаги аттестат берилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 январдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 44-сонли қарорига мувофиқ жорий йилдан битирувчиларга QR-кодли электрон шаҳодатномалар тарқатилди.


Бу нафақат сиз, азиз фарзандларимиз, балки биз – ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир. Чунки, қалби пок орзу-умидлар билан тўлган сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимиз тимсолида биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз.


Ишончим комил, янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз.


Қадрли ўғил-қизларим!


Маълумки, биз ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйиб, уларга эришишнинг энг муҳим омили сифатида таълим-тарбия соҳасига жуда катта аҳамият бермоқдамиз.


Қисқа муддатда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Бу йил “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланди.


Юртимизда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар барпо этилмоқда.


Энг муҳими, ана шу мактабларда таълим-тарбия олаётган ўғил-қизларимиз халқаро фан олимпиадалари, ижодий фестиваль ва танловларда юқори ўринларни эгалламоқда, мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларга кириб ўқиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.


Туманимиздаги умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларидан 380 нафари турли танловларда юқори ўринларни эгаллаб, муддатидан олдин мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларга кириб ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Юртимизда олижаноб касб эгалари бўлган ўқитувчилар, устоз-мураббийларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда.


Бугунги кунда бутун юртимизни қамраб олган беш муҳим ташаббус доирасида ҳам сиз, азиз ёшларимизнинг етук инсонлар бўлиб камол топишингиз учун кўп ишлар қилинмоқда.


Барча мактабларимиз кенг полосали Интернет тармоғига тўлиқ улангани ҳамда туманимизда 1 та рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият юритиётгани фарзандларимизда замон талаби бўлган компьютер ва “Ай-Ти” технологиялар соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.


Аминманки, шу кунларда жойларда кўтаринки кайфиятда ўтказилаётган ёшлар форумлари ва беш муҳим ташаббусга бағишланган фестиваллар ҳам мактаблардаги битирув тадбирларига уйғун бўлиб, ўғил-қизларимиз ҳаётида ўчмас из қолдиради.


Ҳурматли битирувчилар!


Мана шу унутилмас дамларда сизлар янги ҳаёт остонасида туриб, келажак режаларини тузар экансиз, олдингизда катта имкониятлар ва масъулиятли вазифалар турганини барчамиз яхши англаймиз.


Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирдир.


Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилди.


Азиз битирувчилар, қадрли фарзандларим!


Шу кунларда сизларнинг бахтингиз, камолингизни ўйлаб, юртимизда яна бир тизим жорий этилмоқда. Яъни, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ота-оналар ва ўқувчилар билан учрашиб, барча битирувчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ташаббуси билан чиқмоқда.


Бир сўз билан айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан биронтаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди.


Шу муносабат билан сизларга, бутун туманимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар.

Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.


Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


Сизларнинг ўз олдингизга юқори мақсадлар қўйиб, вақтингизни беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларингизни ошириб боришингиз, янги касб-ҳунарларни эгаллашингиз ва энг асосийси ўз мақсадингиз сари тинмай ҳаракат қилишингиз албатта келгусидаги муваффақиятларингиз гаровидир.


Ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг!


Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилайман.


Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!


Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз битирувчилар!

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR