Яккабоғ тумани "Татар" маҳалласи "Калтақўл" қишлоғида тадбиркор Сарвар Назаров форель балиғи етиштиришни йўлга қўйган.
Мазкур балиқ увулдириқлари Франциядан махсус келтирилган бўлиб, Германиядан олиб келинаётган ем билан озиқлантирилмоқда.
"Ҳозирда 5 та ҳавзада интенсив усулда 12 минг дона форель балиғи етиштирмоқдамиз. Насиб бўлса 1 миллиард сўмдан ортиқ даромад кўришни мўлжал қилганмиз" дейди тадбиркор Сарвар Назаров.