Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев "Эсат" маҳалла фуқаролар йиғинида "Оқ сарой" кластер МЧЖ томонидан қурилиши бошланган "Пахта ёғи ишлаб чиқариш" корхонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, Хитой давлатидан келтирилган ускуналарни кўздан кечирди.
❗️Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 125,2 млрд.сўмни ташкил этиб, 150 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Йиллик қуввати эса 15 минг 400 тоннани ташкил этади.
1,5 гектар майдонда қурилаётган ушбу завод, Сэндвич Панель (замонавий кўчма конструкция) билан қурилади.
1,5 гектар майдонда қурилаётган ушбу завод, Сэндвич Панель (замонавий кўчма конструкция) билан қурилади.
Мазкур лойиҳа доирасида Хитой давлатининг Myande Group Co, LTD корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган қиймати 4 млн 500 АҚШ долларлик ускуналар ҳозирда Яккабоғ туманига етказилиши учун йўлга чиқди.
Корхона 01.12.2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Корхона 01.12.2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.