Яккабоғ тумани “Ж. Михлиев” ҳудудидаги “Юлдошев Сардор Дилмуродович” фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Облаёр Боймиров, туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ва фермерлар иштирок этишди.
Деҳқончиликнинг боши уруғдан - уруғ сифатли бўлса, ҳосил мўл бўлади дея таъкидлаган бошқарма бошлиғи семинар давомида уруғлик ғаллани тайёрлашда эътибор қаратиш зарурлиги шунингдек техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги, ғалла майдонларига берилаётган минерал ўғитлар, сув йўларини тартибга келтириш, суғориш отрядлари ишини тўғри ташкил этиш борасида соҳа вакилларига тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Семинар сўнгида жонлиқ сўйилиб, хатми Қуръон ўқилди. Унда жорий ва кейинги 2023 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумининг серҳосил, эзгу ниятда бошланиши, ишларнинг баракотли бўлиши сўралди ҳамда бошланган иш хайрли ва баракали бўлишини тилаб буғдой уруғлари ерга сочилди.
Туманда, 2023 йил ҳосили учун 8 минг гектар майдонга бошоқли дон экинларини экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 700 гектари очиқ майдонга, 7 минг 300 гектари эса ғўза қатор орасига экилиши белгиланган.
Шу билан бирга, туманда жами 14 та ғалла экиш отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга масъул малакали мутахассислар бириктирилган.