Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
2022 йил ғалла ҳосили » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

2022 йил ғалла ҳосили

Жамият / Иқтисодиёт / Пост 20-май, 15:259 496
Яккабоғда 2022 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлаш ва сертификат асосида қабул қилинишини ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.


Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узақов, туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги барча сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Яккабоғда жорий йил ҳосили учун 318 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг гектар майдонда дон экилган. Ғалла ҳосилини ўриб олиш учун жами 29 дона ғалла ўриш комбайнини жалб этиш режалаштирилган.



Ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш мақсадида туманда 14 та ўрим отряди ташкил этилган. Ҳар бир отрядга 2 та комбайн, ғаллани ташиш учун 10 дона юк ташиш автомобили ажратилган бўлиб, кўчма таъмирлаш устахонаси ва ёқилғи ташиш воситалари ҳам бириктирилган.

Семинарда бажарилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олиниб, комбайн операторларига пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР