Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узақов Яккабоғ туманига ташриф буюриб, фермерлар билан учрашди.
Туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев иштирокида ўтказилган учрашувда фермерларга сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда, айниқса пахта етиштиришда сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг ҳосилдорлигини янада ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари фермерларга томчилатиб суғориш тизими орқали сув ресурсларини танқислик шароитда кам сарфлаб кўп ҳосил олиниши, экинларнинг ҳосилдорлиги 70 фоизгача ортиши ва маҳсулот сифати яхшиланиши, сувнинг ўсимлик тагига тўғридан тўғри берилиши, тупроқ қотмаслиги ва мавсумдан сўнг осон ҳайдалиши ҳақида ҳам тушунча берилди.