Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жамият / Пост 02-мар, 18:259 324

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги бир қатор масъуллар иштирокида Яккабоғ туманида семинар ташкил этилди.

Унда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, аҳоли хонадонларида даромад манбайини ошириш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик каби кўп тармоқли соҳаларда олиб бораётган амалий ишлар ва ажратилган имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.



Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган Азамат Мийлиев хонадонида бўлган Ш.Ғаниев бошчилигидаги масъуллар ва нуроний отахонлар яхши ниятлар билан мевали дарахт кўчатларини дуога қўл очиб ерга қадашди

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов, вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Узоқов, туман ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди.







Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР