Маълумки БМТ Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига биноан ҳар йили 3-декабрь куни ташкилотга аъзо мамлакатларнинг барчасида шу жумладан Ўзбекистонда ҳам “Халқаро ногиронлар куни” нишонланади.
Ушбу сана муносабати билан бугун туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ва туман халқ таълими бўлими мудири Узоқ Нурматов хонадонларда якка тартибда таълим оладиган ўқувчиларни байрам билан табриклаб совғалар улашишди.
Маълумот ўрнида: Яккабоғ туманида 112 нафар ўқувчилар уйда, якка тартибда таълим олмоқда.