«9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯККАБОҒ ТУМАНИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинаётган 9-май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллигини нишонлаш муносабати билан тумандаги Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган «Хотира Монумен»ти ёнида туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди.
Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, Ватан қаҳрамонларини ҳеч қачон унутмаслигини, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг номлари ва мардонавор ҳаракатлари ҳамюртларимиз қалбида мангу яшашини таъкидлади.
Шундан сўнг Иккинчи жаҳон урушида ҳамда хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасига сукут сақланиб, тўртта сектор раҳбарлари, барча корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳарбийлар тантанали куй садолар остида «Хотира монумент»ти ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, ҳурмат бажо келтиришди.