Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Акмал Набираев Яккабоғда фермерлар билан учрашди.
Учрашувда 2022 йил ҳосили учун чигит экиш мавсуми олдидан ер текислаш, пилла мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмири, сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланиш, зарур озуқаларни вақтида бериш ва мавжуд ғалла экилган майдонларда агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш каби масалаларда ишларни жадаллик билан олиб бориш лозимлиги таъкидланди.